Ижтимоий тармоқларда аёл ўз болаларини қийнаётгани акс этган видео тарқалди. Самарқанд вилоят ИИБга кўра, 23 ёшли каттақўрғонлик аёл ҳозирда Россияда бўлган эрига жаҳл қилиб, боласини қийнаганини тасвирга олган ва турмуш ўртоғига юборган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Пастдарғом туманида фермер 6 гектар ерни ноқонуний тарзда 170 минг долларга сотишга уринганликда гумонланмоқда. У олдиндан 20 минг долларни олган вақтида ушланган. Гумондор ер майдонини фуқаро номига туман ҳокимлигидаги танишлари орқали расмийлаштиришни ваъда қилганлиги айтилмоқда.
2020 йилдан бери маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири сифатида фаолият юритган Раҳмат Маматов Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. У меҳнат фаолияти давомида Қашқадарё, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ИИБ тизимида турли лавозимларда, шунингдек ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ҳам ишлаган.
Самарқандда 13 ёшли мактаб ўқувчиси 25 ҳафталик ҳомиладор экани аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Самарқандда ПЦР-тести натижасини сохталаштириб сотаётган шахс қўлга олинди. Унинг укаси «ҳолатни расмийлаштирмаслик ва ишни ижобий томонга ҳал қилиб бериш» учун ИИБ ходимига 5 минг доллар бермоқчи бўлганида ушланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Самарқанд вилоятида фуқарога 13 минг АҚШ доллари эвазига 15 гектар ер майдонини олиб бермоқчи бўлган туман солиқ инспектори ва фермер қўлга олинди.
Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари 500 грамм «опий» гиёҳвандлик воситасини 5 минг долларга сотаётган шахсни қўлга олди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг